Мехрибонлик уйига доимий эътибор

Шуртан газ киме мажмуаси  оталикка олган Камаши туманидаги мехрибонлик уйига доимий эътиборда булиб, нафакат моддий куринишда, балки болаларни маънан ривожланишига катта хисса кушиб келмокда.

Узбекистонимизнинг тарихий шахарларига экскурсиялар, оромгохларга саехатлар ва шу каторда болаларнинг мехрибонлик уйидаги хаетини мазмунли ва кизикарли утишини ташкиллаштирмокда.

Мажмуа тасарруфидаги «Эркатой» мактабгача таълим муассасаси психологи ва бир гурух педагоглари болалар ва ходимлар билан фикрни кенгайтирадиган махорат дарслари (мастер-класс), давра сухбатлари, семинар-тренинглар утказмокдалар.

Бу жараенда иштирокчиларнинг ижодий- креатив фикрлаши, дунекарашларини кенгайиши, ишчан ва ижобий мухит яратиш малакалари  шаклланади.  Олиб борилаетган барча тадбирлар инновацион ендашув асосида булиб , замон талабига жавоб берадиган , шахсий хаетига масъул, ташаббускор ва етук фикрловчи инсонни яратилишига замин булмокда.